21-октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
21-октабр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Давлат активлари агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ўзбек тилининг жамият ҳаётидаги ўрни, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Сўзга чиққанлар она тилимиз халқимизнинг миллий ғурури, маънавий бойлиги ва миллат бирлигининг рамзи эканини таъкидладилар.
Тадбирда ўзбек тили ҳақида қуйидаги мисралар янгради:
Ўзбек тили — дилга яқин оҳангим,
Ҳар бир сўзинг – юракдаги оҳим.
Сен билан фахр этар ҳар бир авлод,
Сен борсан, яшнайди халқим, жоним!
Тадбир якунида иштирокчилар она тилининг нуфузини юксалтириш, уни тўғри қўллаш ва ёш авлод қалбида тилга меҳр уйғотиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Она тилимиз – миллатимизнинг фахри ва ғурури!

