Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2024

“Uz-Koram Kompani” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёни юзасидан ахборот

Давактив агентлигининг жорий йил 17 сентябрдаги Uz-Koram Kompani” МЧЖнинг 100% давлат улушини (кейинги ўринларда – Актив) cотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги эълонга мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги талабгорларни мажбуриятга эга бўлган тижорат таклифларини пухта тайёрлашда Активни молия-хўжалик фаолияти ва техник ҳолатини комплекс таҳлил қилиш учун қўшимча муддат бериш тўғрисидаги мурожаатларига мувофиқ, хусусийлаштириш бўйича консультант Portfolio Investments компаниясининг тавсиясига асосан, барча талабгорларга Активни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш муддатини 2024 йил 5 ноябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Активларни хусусийлаштириш жараёнларининг Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги аввал чоп этилган эълонларнинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

6408 Чоп этиш