8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун
Юртимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори бўлган Конституциямиз қабул қилинганига бугун 33 йил бўлди. Муқаддас Қомусимизда халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, инсон қадрини улуғлаш, эркинлик, тенглик ва адолат тамойилларига содиқлик ўз ифодасини топган.
Конституция демократик жамиятимизнинг ҳуқуқий асосини яратган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи энг олий ҳужжатдир. Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар айнан шу тамойилларни ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилмоқда.
Давлат активлари агентлиги жамоаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбдан табриклайди! Юртимизда қонун устуворлиги мустаҳкам бўлсин, адолат ва тараққиёт йўлидаги қадамлари бардавом бўлсин!

