ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ РАҲБАРИ САИДА МИРЗИЁЕВА БМТ БОШ АССАМБЛEЯСИНИНГ 81-СEССИЯСИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ
Ўз нутқида зиддиятлар тобора ортиб, ўзаро ишонч пасайиб бораётган бугунги дунёда Ўзбекистоннинг қатъий позицияси ҳақида сўз юритди.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон танлаган йўл — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот тамойилларига асосланганини таъкидлади. Шунингдек, мамлакат тинчлик, ҳамкорлик ва инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдори эканини қайд этди.
Нутқ давомида Марказий Осиёдаги туб ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, экология ва Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳисса қўшишга тайёр.
_____

