8-июн санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
2 587 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 124,9 млрд сўм бўлган 326 та лот 253,7 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат активлари:
- сони 1 та
- бошланғич нархи 2 млрд сўм
- сотилган нархи 2,3 млрд сўм
Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида бошланғич нархи 2 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига қарашли нотурар бино 2,3 млрд сўмга сотилди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 70 та
- бошланғич нархи 35,7 млрд сўм
- сотилган нархи 36,9 млрд сўм
ер участкалари:
- сони 113 та
- бошланғич нархи 68,8 млрд сўм
- сотилган нархи 178,7 млрд сўм
- ер майдони 43,8 га
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида бошланғич нархи 33 млрд сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, офис, меҳмонхона, умумий овқатланиш хизматлари ҳамда ўрта қаватли турар-жой биноларини ташкил қилиш учун 1 гектар ер участкаси 34,6 млрд сўмга сотилди.
бошқалар:
- сони 142 та
- бошланғич нархи 18,4 млрд сўм
- сотилган нархи 35,8 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1127 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 28,5 трлн сўм бўлган 99 597 та лот савдога қўйилган.
_____________________________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар
Telegram | Facebook
Instagram | Youtube

