Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Май 2026

14-май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

14-май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

516 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 45,8 млрд сўм бўлган 233 та лот 49,8 млрд сўмга реализация қилинди.

 давлат активлари:

- сони 8 та
- бошланғич нархи 5,8 млрд сўм
- сотилган нархи 6,2 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида бошланғич нархи 4 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган асфальт заводи биноси 4,2 млрд сўмга сотилди.

 давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

- сони 53 та
- бошланғич нархи 13,9 млрд сўм
- сотилган нархи 14,1 млрд сўм

Хоразм вилояти Хива туманидан бошланғич нархи 0,4 млрд сўм бўлган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ балансидаги якка тартибдаги турар жой 0,5 млрд сўмга сотилди.

 ер участкалари:

- сони 39 та
- бошланғич нархи 15,4 млрд сўм
- сотилган нархи 17,8 млрд сўм
- ер майдони 10 га

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани тумани ҳудудидан бошланғич нархи 0,3 млрд сўм бўлган халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш обектларини ташкил этиш учун 18 сотих йер участкаси 0,7 млрд сўмга сотилди.

бошқалар:

- сони 133 та
- бошланғич нархи 10,5 млрд сўм
- сотилган нархи 11,7 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 689 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 27,8 трлн сўм бўлган 89 305 та лот савдога қўйилган.

2 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech