Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Сентябрь 2026

ПФ-177-СОН ФАРМОН: СУРХОНДАРЁДА ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ВА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЖАДАЛЛАШМОҚДА

ПФ-177-СОН ФАРМОН: СУРХОНДАРЁДА ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ВА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЖАДАЛЛАШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026-йил 18-август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-августдаги ПФ-177-сон Фармони асосида Сурхондарё вилоятида давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, инвестиция жараёнларини жадаллаштириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Жумладан:
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ БЎЙИЧА
3 та давлат улуши — оммавий савдоларга чиқарилади;
65 та давлат активи — хусусийлаштирилади;
35 та давлат активи — хусусийлаштириш жараёнлари жадаллаштирилади. Мазкур объектлар аввалги хусусийлаштириш дастурларига киритилган, бироқ савдога чиқарилмаган активлар;
 Қизириқ ва Музработ туманларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бўшатиладиган ҳамда электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилинадиган 26 та давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилади.

ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЎЙИЧА
 Вилоятда жами 495,5 гектар ер майдони оммавий савдоларга чиқарилади;
 Жарқўрғон, Узун ва Қизириқ туманларида 28,8 гектар ер майдони 51 та лотга ажратилиб, аукцион савдоларига чиқарилади;
“Тайёр пакет” усулида 60 та ер лоти аукцион савдоларига чиқарилади.

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН АСОСИЙ ЕНГИЛЛИКЛАР
Сотиб олиш тўловлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 минг бараваридан (10,12 млрд сўм) юқори бўлган электрон онлайн аукцион, танлов ва биржа савдоларида сотилган давлат активлари, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 минг бараваридан (3,52 млрд сўм) юқори бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича:
 Аванс тўлови 35 фоиздан 15 фоизгача камайтирилди;
 Қолган суммани фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди;
 Харид қийматини 6 ой ичида тўлиқ тўлаган харидорга 25 фоиз чегирма тақдим этилади;
 Илгари харид қийматини 1 ой ичида тўлаган харидорга 14 фоиз чегирма берилган;
 Харид қийматининг 35 фоизини 3 ойда тўлаган харидорга — 5 йилгача фоизсиз муддатли тўлов имконияти;
 Харид қийматининг 50 фоизини 6 ойда тўлаган харидорга — 7 йилгача фоизсиз муддатли тўлов имконияти берилади.

АКТИВЛАРНИ СОТИШДА ЯНГИ МEХАНИЗМЛАР
3 ой ичида сотилмаган давлат активларининг нархи босқичма-босқич пасайтирилади;
“Гибрид аукцион” механизми жорий этилади;
 Ер участкалари тайёр техник шартлар ва зарур рухсатномалар билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқарилади.

ЙИРИК ОБЪЕКТЛАР ҲАМ ТИЖОРАТЛАШТИРИЛАДИ
Йирик олий таълим муассасалари ва тиббиёт марказлари ҳам босқичма-босқич тижоратлаштирилиб, уларнинг фаолиятига хусусий инвесторлар жалб этилади.

ПФ-177-сон Фармон — тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратиш, қулай тўлов шартларини жорий этиш ва инвестиция жараёнларини кенгайтиришга хизмат қилади.

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech