Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Ноябрь 2025

18-ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 34 йил бўлди

18-ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 34 йил бўлди

Тарихдан маълумки туғини жонидан ортиқ асраган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур каби ўнлаб саркардалар ҳаёти бугун бизга катта ибрат. Аждодларимиз юрт байроғини муқаддас билиб уни кўз қорачиғидек асраганлар.

Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниб, 1992-йил 2-мартидан унинг муқаддас байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳилпирай бошлади.

Азиз юртдошлар!

Давлат активлари агентлиги жамоаси Сизларни “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ўтаётган миллий бирлик, ҳамжиҳатлик, юксак ватанпарварлик байрами – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!
___

 

0 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech