Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Август 2026

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТУҲФА!

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТУҲФА!
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан жамоамизда қувончли хабар!

Фидокорона меҳнатлари, соҳамиз ривожига қўшган улкан ҳиссалари ва ўз бурчларига бўлган садоқатлари учун бошқармамизнинг 3 нафар фидойи ходими юксак давлат мукофоти — "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
1.Зоиров Садриддин Умарович — Бошқарма бошлиғи ўринбосари
2.Авазов Алишер Саитмуратович — Бош мутахассис
3.Ходжаев Рўзибой Жалол ўғли — Техник ходим

Раҳбариятдан тортиб техник ходимларгача бўлган ушбу эътироф — бутун жамоамизнинг аҳиллиги, меҳнати ва Ватанимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссамизнинг ёрқин исботидир!
Бошқармамиз жамоаси номидан азиз ҳамкасбларимизни ушбу юксак ва муносиб мукофот билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва келгуси фаолиятингизда янги-янги зафарлар тилаймиз

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

0 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech