Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Май 2023

4 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 817 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 5,8 млрд сўм бўлган 1 843 та лот 14,8 млрд сўмга реализация қилинди.
 
Давлат активлари ижараси:

  • сони 83 та
  • бошланғич нархи 835,6 млн сўм
  • сотилган нархи 6,6 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 25,8 млн сўм бўлган Тошкент молия институти балансидаги бино қисми 312,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 669,3 млн сўм
  • сотилган нархи 1 млрд сўм
  • ер майдони 2,6 га
  • Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳридан бошланғич нархи 333,8 млн сўм бўлган клиникалар, диспансерлар ва дорихоналар қуриш учун 36 сотих ер участкаси 367,2 млн сўмга сотилди.
  • Фарғона вилояти, Қўштепа туманидан бошланғич нархи 48,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 112 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 54 та
  • бошланғич нархи 11,9 млн сўм
  • сотилган нархи 415,7 млн сўм
  • Хоразм вилояти, Гурлан туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 10,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 651 та
  • ер майдони 699,7 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 36,2 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 56,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 781 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 136 242 та лот савдога қўйилган.

2118 Чоп этиш