Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Октябрь 2023

30 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

232 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 147,9 млрд сўм бўлган 1 105 та лот 176,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 13 та
  • бошланғич нархи 47,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 50 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган бошланғич нархи 15,8 млрд сўм бўлган “Асакабанк” АЖ балансидаги бино-иншоотлар, ем ҳамда пайпоқ ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари 16,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 45 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,5 млрд сўм
  • Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,1 млн сўм бўлган Мудофа вазирлиги Жиззах ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми балансидаги бинонинг бўш турган хонаси 92,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 95 та
  • бошланғич нархи 70,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 83,7 млрд сўм
  • ер майдони 22,8 га
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун 16 сотих ер участкаси 5,4 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 58 та
  • бошланғич нархи 19 млн сўм
  • сотилган нархи 202,3 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 825 та
  • ер 1 238 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 19,4 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 27,7 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 978 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,7 трлн сўм бўлган 115 472 та лот савдога қўйилган.

1504 Чоп этиш