Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Август 2023

21 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

220 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 64,8 млрд сўм бўлган 1 679 та лот 106,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 50,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 54,7 млрд сўм
  • Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 2,02 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 54 та
  • бошланғич нархи 720,9 млн сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 78,7 млн сўм бўлган Бино ва мол-мулкларни вақтинчалик сақлаш дирекцияси балансидаги бино қисми 86,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 97 та
  • бошланғич нархи 2,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 27,6 млрд сўм
  • ер майдони 15,8 га
  • Қашқадарё вилояти Китоб туманидан бошланғич нархи 8 млн сўм бўлган автотураргоҳ қуриш учун 0,07 гектар ер участкаси 65,8 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан бошланғич нархи 21,2 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржой бинолари қуриш учун 0,07 гектар ер участкаси 558,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 204 та
  • бошланғич нархи 36,2 млн сўм
  • сотилган нархи 263,2 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 221 та
  • ер майдони 1489,8 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 38,6 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 12 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 161 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,2 трлн сўм бўлган 124 833 та лот савдога қўйилган.

1652 Чоп этиш