Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Апрель 2024

19 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

8 400 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21 млрд сўм бўлган 7 523 та лот 44,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,3 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган «Микрокредитбанк» АТБ Сурхондарё вилояти бошқармаси балансидаги «Бостирма ва қоровулхона» биноси 1,7 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 2,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,6 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 6 млн сўм бўлган Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази балансидаги иншоот қисми 7,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 43 та
  • бошланғич нархи 2,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,8 млрд сўм
  • ер майдони 8,2 га 
  • Самарқанд вилояти Нарпай туманидан бошланғич нархи 169,7 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 10 сотих ер участкаси 678,7 млн сўмга сотилди.
  • Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 484,7 млн сўм бўлган умумтаълим мактаби қуриш учун 70 сотих ер участкаси 630,1 млн сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,3 млрд сўм
  • Фарғона вилояти Фарғона туманидан бошланғич нархи 700 млн сўм бўлган бино-иншоот 3,1 млрд сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 8 399 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 11,5 трлн сўм бўлган 228 179 та лот савдога қўйилган.

1950 Чоп этиш