Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Июнь 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ВИ очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини тизимли ўрганиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

 Учрашув давомида воҳа тадбиркорларида юзага келаётган муаммолар, амалий таклифлар ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш жараёнларига оид бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

 Мулоқот давомида кўтарилган масалалар, билдирилган таклифлар ҳамда тадбиркорлар томонидан илгари сурилган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қонуний ечимлар таклиф этилди ва зарур тавсиялар берилди.

 Бизнинг ижтимоий саҳифаларимиз:
Telegram l Facebook Instagram l Websit

7 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech