9-МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳурматли воҳадошлар, азиз фахрийлар!
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси барчангизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган 9-май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 81 йиллиги билан самимий муборакбод этади.
Ушбу қутлуғ айёмда биз, аввало, бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун жон фидо қилган аждодларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатамиз. Оловли жанггоҳларда мардлик кўрсатган, фронт ортида машаққатли меҳнат қилган нуронийларимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Хотира – муқаддас, қадр – азиздир. Ўтганларни эслаш, кексаларни эъзозлаш халқимизга хос олижаноб фазилат бўлиб, бугунги тинчлигимиз қадрига етишда муҳим пойдевордир.
Ҳурмат билан,
Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси.

