Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакант раҳбарлик лавозимларига ОЧИҚ ТАНСУВ эълон қилади!
Вилоятимизнинг йирик давлат иштирокидаги корхоналарини модернизация қилиш ва самарали бошқариш жараёнига тажрибали ва стратегик фикрлайдиган раҳбарларни таклиф этамиз.
Вакант раҳбарлик лавозимлари:
"СУРХОНДАРЁДОНМАҲСУЛОТЛАРИ" АЖ – Бош директор
“СУРХОНОЗИҚОВҚАТСАНОАТИ” АЖ – Бош директор
"ШАРҒУН КЎМИР" АЖ – Бош директор
"ХУЖАИКОН ТУЗ" МЧЖ – Директор
"СУРХОНГАЗМАШ" МЧЖ – Директор
“ЯШИЛ ДУНЁ МАРКАЗИЙ ДEҲҚОН ОЗИҚ-ОВҚАТ БОЗОРИ” МЧЖ – Директор
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Маълумоти: Олий (корхона йўналиши бўйича тегишли мутахассислик);
Меҳнат стажи: Мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажи;
Бошқарув тажрибаси: Йирик корхоналарни муваффақиятли бошқарганлик ҳамда Кузатув/Директорлар кенгашларида ишлаш тажрибаси;
Инвестициялар: Йирик инвестиция лойиҳаларини бошқариш, давлат ёки хусусий сармояларни жалб қилишга тайёрлаш тажрибаси.
Тушунтириш: Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги ПҚ-101-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.
Қўшимча маълумотлар:
Эълон амал қилиш муддати: 1 ой
Манзил: Термиз шаҳри, М.Қашқарий кўчаси, 36А-уй (Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси биноси)
Алоқа телефонлари: +998 (76) 227-31-93 | +998 (99) 719 02 09

