Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Июль 2026

Давлат активлари агентлиги раҳбарияти долзарб 40 кунлик доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ўтказмоқда

Давлат активлари агентлиги раҳбарияти долзарб 40 кунлик доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ишлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош ва Хўжайли туманларида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат активлари агентлиги раҳбарияти иштирокида “Қусшилиқ” маҳалласида барпо этилаётган 30 километрлик ичимлик суви тармоғидаги қурилиш ишлари ўрганилди. Айни пайтда лойиҳанинг 7 километрида ишлар тўлиқ якунланган бўлиб, қолган қисми режа асосида давом этмоқда.

Шунингдек, субсидия ва имтиёзли кредитлар асосида фаолият бошлаган фуқаролар ҳамда «Нурли кележек» маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолати ўрганилиб, уларнинг бандлиги ва даромадини ошириш бўйича амалий ишлар кўриб чиқилди.

Туманда аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган манзилли ишлар изчил давом эттирилмоқда.
____

Telegram |  Facebook
 Instagram |  Youtube

20 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech