Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Июль 2026

 Davlat aktivlari agentligi rahbariyati “dolzarb 40 kunlik” doirasida Navoiy viloyatida o‘rganish o‘tkazmoqda

Давлат активлари агентлиги раҳбарияти “долзарб 40 кунлик” доирасида Навоий вилоятида ўрганиш ўтказмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Долзарб 40 кунлик” дастури доирасида Давлат активлари агентлиги раҳбарияти Навоий вилоятининг Навбаҳор ва Кармана туманларида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, Навбаҳор туманининг “Пахтакор”,“Оқ олтин”ва“Янгийўл”, шунингдек Кармана туманининг “Талқоқ” маҳаллаларида ички йўллар ва кўча ёритиш тизимини яхшилаш, спорт майдончасини барпо этиш, маҳалла маблағларини мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 8 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этиш, 20 та янги иш ўрни яратиш, 11 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш, 20 нафар фуқарога 1,3 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиш, 31 нафар ва 15 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш, томорқа ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек маҳалла аҳолиси учун Навоий шаҳрига қатновчи 27-сонли автобус йўналишини қайта тиклаш юзасидан таклифлар билдирилди.

Ташриф якунида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани янада яхшилаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
____

Telegram |  Facebook
 Instagram |  Youtube

10 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech