Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Июль 2026

Давлат активлари агентлиги раҳбарияти дастур доирасида Навоий вилоятининг Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Нурота туманларида ўрганиш ўтказмоқда

Давлат активлари агентлиги раҳбарияти дастур доирасида Навоий вилоятининг Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Нурота туманларида
ўрганиш ўтказмоқда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган “Долзарб 40 кунлик дастури”ижросини таъминлаш мақсадида Давлат активлари агентлиги раҳбарияти жорий йилнинг 28–29-июль кунлари Навоий вилоятида бўлди.

Ташриф доирасида Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Нурота туманларидаги қатор маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, томорқачилик, чорвачилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, сув таъминоти ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди.

Ўрганиш давомида “маҳалла еттилиги” аъзолари, тадбиркорлар ва фаол фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

“Долзарб 40 кунлик” дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш ҳамда маҳаллаларда қулай яшаш муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.
____

Telegram |  Facebook
 Instagram |  Youtube

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech