Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Июнь 2026

Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

2026-йил 10-июн куни вилоят Тадбиркорлар марказида Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси,Сурхондарё вилояти Савдо-саноат палатаси, Сурхондарё вилоят Рақобат бошқармаси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали мутахассислари ва тадбиркорлар билан иштирок этди.

 

 Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг қуйидаги масалалар бўйича таклиф ҳамда мурожаатлари қабул қилинди:
      Тадбиркорлик фаолиятидаги қийинчиликлар
      Давлат активларини хусусийлаштириш масалалари
      Ижара муносабатларига оид муаммолар
      Мулоқот давомида кўтарилган масалалар, билдирилган таклифлар ҳамда тадбиркорлар томонидан илгари сурилган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қонуний ечимлар            таклиф этилди ва зарур тавсиялар берилди.

Тадбир давомида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг асосий мақсад ва вазифалари, тадбиркорлик соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш борасидаги фаолияти ҳамда Сурхондарё ҳудудий филиалида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлар, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Сурхондарё вилоят Рақобат бошқармаси вакиллари эса уй-жой коммунал хизматлари, қурилиш, транспорт, алоқа, телекоммуникация, банк-молия, суғурта, таълим ва бошқа хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тушунтиришлар берди.

 

Учрашув якунида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилиб, ўзаро фикр алмашилди.

 Бизнинг ижтимоий саҳифаларимиз:
Telegram l Facebook Instagram l Websit

14 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech