Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Октябрь 2025

4-октябрь санасида "Роадшоw" тадбири - Термиз шаҳрида

"Роадшоw" тадбири - Термиз шаҳрида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги ПФ–70-сонли “2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 4-октябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан "Роадшоw" тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида:

Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари ва ер участкалари ҳақида батафсил маълумот берилди;

Иштирокчиларга электрон аукцион (e-auksion) платформасида қатнашиш тартиби тушунтирилди;

Тадбиркорлар учун яратилган янги имконият ва имтиёзлар таништирилди.

34 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech