Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Февраль 2023

21 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

      5 140 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 50 млрд сўмлик 6 038 та лот 54,9 млрд сўмга реализация қилинди.

       Давлат активлари:

  • Сони 10 та

  • Бошланғич нархи 48,5 млрд сўм

  • Сотилган нархи 50,9 млрд сўм

      Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, А-саноат зонаси ҳудудида жойлашган, бошланғич нархи 47,4 млрд сўм бўлган Нотурар бино ва иншоотлар (собиқ 03195-сон ҳарбий қисм) 49,7 млрд сўмга сотилди.

      Давлат активлари ижараси:

  • Сони 15 та

  • Бошланғич нархи 224,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 374,6 млн сўм

       Самарқанд шаҳридан йиллик ижара ставкаси 34,5 млн сўмлик Регистон ансамбли дирекцияси балансидаги бўш хона 134,4 млн сўмга ижарага берилди.

        Ер участкалари:

  • Сони 57 та

  • Бошланғич нархи 754 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,1 млрд сўм

  • Ер майдони 5,9 га

       Бухоро вилояти, Вобкент туманидан нархи 45,7 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари учун 7 сотих ер участкаси 219,5 млн сўмга сотилди.
       Самарқанд вилояти, Ургут туманидан нархи 5,8 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 58,7 млн сўмга сотилди.
       Қарши шаҳридан нархи 88,1 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой қурилиши учун 32 сотих ер участкаси 96,9 млн сўмга сотилди.

       Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи:

  • Сони 17 та

  • Бошланғич нархи 205,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм

        Навоий вилояти, Нурота туманидан нархи 10,8 млн сўмлик норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи (Сулук-3 кони) 235,4 млн сўмга сотилди.

        Ўтказилган савдоларда 13 773 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

        Ҳозирда, бошланғич нархи 9,9 трлн сўм бўлган 172 855 та лот савдога қўйилган.

1668 Чоп этиш