Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Май 2025

Тошкент вилоятида тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун навбатдаги “Roadshow” тақдимоти ўтказилди

Жорий йилнинг 28 май куни Давлат активлари агентлиги томонидан Тошкент вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги "Roadshow" тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот Давлат активлари агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Миралиев, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Илхомжон Арзикулов, Агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Сардор Жумаев ва вилоят ҳудудий ташкилот раҳбарлари бошчилигида ҳамда 200 нафардан зиёд тадбиркорлар ва инвесторлар иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирни кириш қисмида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони билан 2025 йил учун хусусийлаштириш дастури қабул қилинганлиги, мазкур дастур доирасида Тошкент вилоятида оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган 13 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларининг улушлари, 96 та кўчмас мулк объектлари ҳамда 649,5 гектар ер майдонлари иштирокчиларга тақдимот қилинди ва яқиндан таништирилди.

А.Миралиев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш юзасидан кескин ислоҳотлар амалга оширилганлигини, хусусан юқорида қайд этилган Фармоннинг тегишли иловаси билан хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш йўналишларида тадбиркорлар учун бир қатор имтиёзлар ва қулайликлар тасдиқлаб берилганлигини таъкидлаб ўтди (имтиёзлар билан танишиш учун ҳавола).

Ўз ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сонли қарорига мувофиқ, кичик саноат зоналари ҳудудида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларга берилган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш тартиби ишлаб чиқилганлиги ҳамда кичик саноат зоналари дирекцияси орқали Давлат активлари агентлигига хусусийлаштириш бўйича ариза юбориш юзасидан тадбир иштирокчиларига тушунтириш берилди.

Шу билан бирга, "Roadshow" иштирокчиларига Давлат активлари агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давомида 107 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилганлиги, савдода турган 106 та давлат активлари 252,0 млрд.сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун 3063 та 417,3 гектар ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 2568 та 119,0 гектар ер участкалари 50,1 млрд.сўмга сотилишига эришилган.

Ҳудудий бошқарма томонидан 2025 йилнинг ўтган даврида янги 89 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, савдода турган 77 та давлат активлари 202,7 млрд.сўм қийматга сотилиши таъминланган.

Шунингдек, тадбир давомида қатнашчиларга "E-auksion" электрон савдо платформасидан фойдаланиш, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий, ҳам амалий тушунтирилди.

Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган тадбир якунида қатнашчилар ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга тегишли жавоблар бериб ўтилди.

Жумладан, Қибрай туманидан ташриф буюрган тадбиркор туманда узоқ йиллардан бери бўш турган кўчмас мулк объектини ижарага олиш тартиби бўйича савол берди. Мазкур саволга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон Қарори билан жисмоний шахсларга “Давлат мулки” ахборот тизими орқали майдони 2 000 метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисида тушунтириш берилди.

Шунингдек, Пскент туманида мактаб ҳудудидаги бўш ерни ижарага олиб 3 йил давомида фаолият юритиб келаётган тадбиркор мазкур бўш ерни хусусийлаштириш тартиби бўйича савол берди. Мазкур саволга, ижтимоий соҳа объектларини, хусусан мактаб ҳудудидаги объектлар ва ерларни хусусийлаштириш мумкин эмаслиги тушунтирилди.

Мазкур тадбир бунга қадар Сурхондарё, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Фарғона, Андижон, Сирдарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида, бугун Тошкент вилоятида ўтказилди ҳамда кейинги ўринда Самарқанд вилоятида ва республиканинг қолган барча вилоятларида ўтказилади.

 
 
304 Чоп этиш