Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 16 август (жума) куни соат 10:00 да Қўнғирот тумани, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган "Маданият саройи" биносида ҳамда соат 16:00 да Беруний тумани, Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган "Ёшлар маркази" биносида Қорақалпоғистон Республикасидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!