3-июн санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
389 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16,5 млрд сўм бўлган 59 та лот 17,1 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 13 та
- бошланғич нархи 14,2 млрд сўм
- сотилган нархи 14,2 млрд сўм
Жиззах вилояти Зомин туманида бошланғич нархи 5,5 млрд сўм бўлган “Суффа Шале” МЧЖга тегишли коттедж 5,5 млрд сўмга сотилди.
ер участкалари:
- сони 12 та
- бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
- сотилган нархи 1,7 млрд сўм
- ер майдони 6,9 га
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган шале уйлар, ресторан, савдо ва хизмат дўконлари, болалар майдончаси қуриш учун йер участкаси 1,5 млрд сўмга сотилди.
бошқалар:
- сони 34 та
- бошланғич нархи 0,7 млрд сўм
- сотилган нархи 1,2 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 124 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 27,9 трлн сўм бўлган 96 834 та лот савдога қўйилган.
____________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlar
Telegram | Facebook
Instagram | Youtube

