Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Январь 2024

“Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилди

Аввал хабар берилганидек, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, жорий йилнинг 16 январ куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон қилинган эди.

Ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилинади.

3299 Чоп этиш