"Роадшоw" тадбири - Денов туманида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги ПФ–70-сонли “2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30-сентябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан "Роадшоw" тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида:
Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари ва ер участкалари ҳақида батафсил маълумот берилди;
Иштирокчиларга электрон аукцион (e-auksion) платформасида қатнашиш тартиби тушунтирилди;
Тадбиркорлар учун яратилган янги имконият ва имтиёзлар таништирилди.

