379 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 54,1 млрд сўм бўлган 365 та лот 100,8 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 6 та
- бошланғич нархи 190 млн сўм
- сотилган нархи 377 млн сўм
- Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган бошланғич нархи 47,1 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 164,9 млн сўмга сотилди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 2,3 млрд сўм
- сотилган нархи 2,5 млрд сўм
- Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида жойлашган бошланғич нархи 2,1 млрд сўм бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ балансидаги нотурар бино 2,2 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 18 та
- бошланғич нархи 476 млн сўм
- сотилган нархи 532 млн сўм
- Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 180,1 млн сўм бўлган Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми балансидаги бино қисми 198,1 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 288 та
- бошланғич нархи 46,3 млрд сўм
- сотилган нархи 91,5 млрд сўм
- ер майдони 26 га
- Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 39,4 млрд сўм бўлган савдо ва кўнгил очар мажмуалари ҳамда турар жой бинолари қуриш учун 1,42 гектар ер участкаси 59,1 млрд сўмга сотилди.
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 18 та
- бошланғич нархи 3,9 млрд сўм
- сотилган нархи 4,5 млрд сўм
- Нукус шаҳридан бошланғич нархи 277 млн сўм бўлган "Камаз" автотранспорт воситаси 465,4 млн сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 059 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 14 трлн сўм бўлган 145 566 та лот савдога қўйилган.