Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Апрель 2024

26 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

202 412 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 47,2 млрд сўм бўлган 7 608 та лот 57,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари: 

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 25,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 27,5 млрд сўм
  • Наманган вилояти Поп туманида жойлашган бошланғич нархи 8,8 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги автосарой бино-иншоотлари 9,3 млрд сўмга сотилди.
  • Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган бошланғич нархи 4,8 млрд сўм бўлган "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ балансидаги вакумли музлатгич омборхона биноси ва ускуналари 5,1 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари: 

  • сони 40 та
  • бошланғич нархи 558 млн сўм
  • сотилган нархи 1,4 млрд сўм
  • ер майдони 1,2 га 
  • Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан бошланғич нархи 39,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 325,7 млн сўмга сотилди.
  • Хоразм вилояти Хазорасп туманидан бошланғич нархи 15 млн сўм бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводи қуриш учун 9 сотих ер участкаси 204,2 млн сўмга сотилди. 

Кўчма савдо жойлари: 

  • сони 42 та
  • бошланғич нархи 15 млн сўм
  • сотилган нархи 450 млн сўм

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 82 та
  • бошланғич нархи 16,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 19,2 млрд сўм
  • Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган чойхона биноси 2,4 млрд сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 8 631 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 11,5 трлн сўм бўлган 210 412 та лот савдога қўйилган.

1826 Чоп этиш