Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Август 2024

19 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

691 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 51,8 млрд сўм бўлган 1 019 та лот 66,2 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 13 та 
  • бошланғич нархи 6,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,8 млрд сўм
  • Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги пилла қабул қилиш пункти 2,2 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар активлари: 

  • сони 9 та 
  • бошланғич нархи 5,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,1 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ балансидаги дала ҳовли 1,7 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулки ижараси: 

  • сони 50 та 
  • бошланғич нархи 820,8 млн сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм
  • Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 20 млн сўм бўлган "Темирйўлинфратузилма" АЖ балансидаги юк тушириш майдони 22,3 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 337 та 
  • бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,4 млрд сўм
  • ер майдони 24,9 га 
  • Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 1,7 млрд сўм бўлган офис, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 3,2 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 442 та 
  • бошланғич нарх 1,6 млрд сўм
  • сотилган нарх 1,8 млрд сўм
  • ер майдони 577,4 га 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 88 та 
  • бошланғич нархи 26,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 31,8 млрд сўм 

Ўтказилган савдоларда 2 455 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 13,7 трлн сўм бўлган 143 102 та лот савдога қўйилган.

2920 Чоп этиш