Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Апрель 2024

15 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

29 633 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 95,9 млрд сўм бўлган 1 163 та лот 191 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 50 та
  • бошланғич нархи 32,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 36,4 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган бошланғич нархи 5,8 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар жой 6,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 100 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,7 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 191 млн сўм бўлган «Дўстлик-Қўйлиқ» ер усти метро йўналиши 1-5 бекатлари оралиғидаги дўкон 210,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 82 та
  • бошланғич нархи 2,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 15,9 млрд сўм
  • ер майдони 4,5 га 
  • Навоий вилояти Томди туманидан бошланғич нархи 18,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун қуриш учун 22 сотих ер участкаси 2,1 млрд сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 140 та
  • бошланғич нархи 21,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 28,1 млрд сўм
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 537,5 млн сўм бўлган қурилиши тугалланмаган нотурар жой 3,4 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 130 та
  • бошланғич нархи 51 млн сўм
  • сотилган нархи 505 млн сўм 

Ўтказилган савдоларда 3 502 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,5 трлн сўм бўлган 200 280 та лот савдога қўйилган.

2134 Чоп этиш