254 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 164,6 млрд сўм бўлган 269 та лот 173,6 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 1 та
- бошланғич нархи 603 млн сўм
- сотилган нархи 663,3 млн сўм
- Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 603 млн сўм бўлган "Ўзагросервис" АЖ балансидаги бино-иншоотлар 663,3 млн сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 51 та
- бошланғич нархи 586,7 млн сўм
- сотилган нархи 1,3 млрд сўм
- Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 5,8 млн сўм бўлган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби балансидаги бино қисми 102,7 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 151 та
- бошланғич нархи 2,8 млрд сўм
- сотилган нархи 3 млрд сўм
- ер майдони 7 га
- Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 1,3 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 28 та
- бошланғич нарх 159 млрд сўм
- сотилган нарх 167,1 млрд сўм
- ер майдони 7 730,2 га
Ўтказилган савдоларда 580 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,7 трлн сўм бўлган 146 011 та лот савдога қўйилган