Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Июнь 2023

1 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 003 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 9,9 млрд сўм бўлган 571 та лот 15,3 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 4 та

  • Бошланғич нархи 2,4 млрд сўм

  • Сотилган нархи 3,6 млрд сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги марказий омбори бино-иншоотларининг бир қисми 2,6 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 37 та

  • Бошланғич нархи 288,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,4 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 3,3 млн сўм бўлган «Навоиязот» АЖ балансидаги мева-сабзавот дўкони 76,5 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 47 та

  • Бошланғич нархи 460,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,2 млрд сўм

  • Ер майдони 2,1 га

Хоразм вилояти Янгибозор туманидан бошланғич нархи 4,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 2,9 сотих ер участкаси 269,4 млн сўмга сотилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан бошланғич нархи 6,9 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 39,8 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 61 та

  • Бошланғич нархи 13,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 56 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 178 та

  • Ер майдони 73,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,1 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 8,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 934 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 133 050 та лот савдога қўйилган.

1661 Чоп этиш