ДАВЛАТ БАЙРОҒИ — МИЛЛИЙ ҒУРУР ВА ИФТИХОР ТИМСОЛИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан Давлат активлари агентлигида “Давлат рамзларига ҳурмат – Ватанга ҳурмат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбати давомида давлат рамзлари, хусусан, Давлат байроғининг мамлакат мустақиллиги, суверенитети ва миллий ўзликни англашдаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
__

