478 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 58,8 млрд сўм бўлган 998 та лот 78,5 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 19 та
- бошланғич нархи 23,9 млрд сўм
- сотилган нархи 36,8 млрд сўм
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 6,1 млрд сўм бўлган “Бекобод йўлиндустрия” МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши 6,4 млрд сўмга сотилди.
Давлат иштирокидаги корхоналар активлари:
- сони 13 та
- бошланғич нархи 8,8 млрд сўм
- сотилган нархи 9,6 млрд сўм
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2 млрд сўм бўлган “Бизнесни ривожлантириш банки” АЖ балансидаги қурилиши тугалланмаган турар жой биноси 2,3 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулки ижараси:
- сони 121 та
- бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
- сотилган нархи 3,7 млрд сўм
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 24,8 млн сўм бўлган ихтисослаштирилган умумий таълим мактаби балансидаги бино қисми 312,2 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 271 та
- бошланғич нархи 3,3 млрд сўм
- сотилган нархи 4,6 млрд сўм
- ер майдони 18,8 га
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 44,4 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 60 сотих ер участкаси 301,7 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 370 та
- бошланғич нарх 3,8 млрд сўм
- сотилган нарх 4,3 млрд сўм
- ер майдони 594,8 га
Суд ва ижро ҳужжатлари бўйича мулклар савдоси:
- сони 96 та
- бошланғич нархи 11,1 млрд сўм
- сотилган нархи 12,2 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 2 601 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,8 трлн сўм бўлган 145 382 та лот савдога қўйилган.