Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Апрель 2023

18 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 989 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган 1 613 та лот 3,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 58 та

  • Бошланғич нархи 382,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 32,8 млн сўм бўлган Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти балансдаги ўқув биносининг бўш турган қисми 206,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 29 та

  • Бошланғич нархи 228 млн сўм

  • Сотилган нархи 808,8 млн сўм

  • Ер майдони 1,2 га

Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидан бошланғич нархи 7,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 40,4 млн сўмга сотилди.
Фарғона вилояти, Қўштепа туманидан бошланғич нархи 48,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 53,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 63 та

  • Бошланғич нархи 18,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 438,4 млн сўм

Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 10 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 1 450 та
  • Ер майдони 393 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 20,4 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 28,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 778 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 7,9 трлн сўм бўлган 140 986 та лот савдога қўйилган.

1343 Чоп этиш