Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Ноябрь 2024

14 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

790 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 133,8 млрд сўм бўлган 406 та лот 191,5 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 5 та 
  • бошланғич нархи 12,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 21 млрд сўм 
  • Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 10,6 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино-иншоот 17,4 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 5 та 
  • бошланғич нархи 8,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,4 млрд сўм 
  • Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ балансидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси 1,9 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 35 та 
  • бошланғич нархи 270,6 млн сўм
  • сотилган нархи 859 млн сўм 
  • Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 50,3 млн сўм бўлган Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси балнасидаги иншоот қисми 221,4 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 179 та 
  • бошланғич нархи 95,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 142,8 млрд сўм
  • ер майдони 19,6 га 
  • Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан бошланғич нархи 40,3 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 60 сотих ер участкаси 54,5 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси: 

  • сони 46 та 
  • бошланғич нарх 318 млн сўм
  • сотилган нарх 581 млн сўм 
  • ер майдони 117,8 га 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 54 та 
  • бошланғич нархи 8,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,5 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳар Учтепа туманидан бошланғич нархи 600 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой биносида жойлашган хонадон 742 млн сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 1 241 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 16,1 трлн сўм бўлган 146 884 та лот савдога қўйилган. 

921 Чоп этиш