Фавқулодда ҳолатлар бўйича семинар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 25-март куни ташкилотимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларга тезкор ва тўғри муносабат билдириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинар давомида мутахассислар томонидан фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш тартиби, хавфсизлик қоидалари ҳамда амалий тавсиялар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва муҳим билим ҳамда кўникмаларни эгалладилар.
Мазкур тадбир ходимларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш, хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни камайтиришга хизмат қилади.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан фаол иштирок этилгани қайд этилди.

